«Ангрен» ЭИЗнинг вазифалари

Қуйидагилар "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:

- ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

- махсус индустриал зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

- махсус индустриал зона ва умуман республика корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқалари ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

- транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, "Ангрен" логистика маркази салоҳиятини, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш.